“Surxon KSP-Grand” МЧЖ тумандаги етакчи корхона

Muzrabot gazetasi > yangiliklar > “Surxon KSP-Grand” МЧЖ тумандаги етакчи корхона

“Surxon KSP-Grand” МЧЖ тумандаги етакчи корхона

“Surxon sanoat qurilish” компанияси негизида Музработ туманида  ташкил этилган “Surxon KSP-Grand” масъулияти чекланган жамияти тумандаги етакчи саноат корхоналаридан бири. Бу ерда қамиш қириндисидан тайёр қурилишбоп, арзон, сифатли ва намгарчиликка чидамли ДСП маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

   Хозирда корхонада 250 нафар киши доимий, 2 минг нафар киши мавсумий иш билан таъминланган. МЧЖ томонидан йилига 30 минг куб метр қамиш заррачали ва ламинация қилинган плиталар тайёрланади. Вилоят раҳбари Музработ туманига ташрифи давомида корхона фаолияти билан танишиб, ишчи-ходимлар билан учрашди.

   Шу куни корхонанинг ишлаб чиқариш биносида асосий хом ашё ҳисобланган қамиш ўрими мавсумидаги энг яхши ўроқчи, боғловчи, ташувчи, тахловчи ва тракторчиларни рағбатлантириш тадбири бўлиб ўтди. Корхона ходимлари учун ташкил этилган шодиёна тўкин дастурхон атрофида, воҳанинг суюкли санъаткорлари иштирокида барчага  байрамона кайфият бахш этди.

   Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати