10 минг гектар ер майдони фойдаланишга киритилмоқда

Muzrabot gazetasi > yangiliklar > 10 минг гектар ер майдони фойдаланишга киритилмоқда

10 минг гектар ер майдони фойдаланишга киритилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига асосан Сурхондарё вилоятида ҳам фойдаланишдан чиққан, балл бонитети паст бўлган майдонларни фойдаланишга киритиш, ерга ишлов бериб, унда самардорлиги юқори бўлган экинлар етиштиришга эътибор кучайтириляпти.

    Вилоят ҳокими Музработ туманига ташрифи давомида ушбу йўналишда амалга оширилаётган лойиҳалар, хусусан, “Баҳодир лоғон текстил” қўшма корхонаси томонидан Музработ ва Шеробод туманлари ҳудудидан 10 минг гектар ер майдонини фойдаланишга киритиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди. Маълум бўлишича, қўшма корхона томонидан ер майдонларини ўзлаштириш, фойдаланишга киритиш, юқори ҳосилдорликка эга бўлган пахта навларини етиштириш мақсадида Фарғона вилоятидан 72 та махсус техника ва тракторлар келтирилган. Бугунги кунда тракторлар ёрдамида ўзлаштирилган майдонларни чигит экишга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

    Мутасаддилар лойиҳалар билан танишиб, ўзларининг таклиф ва тавсияларини беришди. Масъулларга лойиҳаларни пухта ишлаб чиқиш, сифатли амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш бўйича вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди.    Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати